2022-12-15 18:33:21
ИСТИҒФОР ҚАНДАЙ АЙТИЛАДИ? (Давоми)
#истиғфор
Ўқилиши: “
Субҳаанакаллоҳумма ва биҳамдика ашҳаду аллаа илааҳа иллаа анта астағфирука ва атувбу илайк”.
Маъноси:
“Ё Аллоҳ! Сен (барча айб-нуқсонлардан) Поксан. Сенга ҳамд айтаман, Сендан бошқа илоҳ йўқлигига гувоҳлик бераман, Сенга истиғфор айтаман, тавба қиламан!” Абу Саид розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Кимда-ким таҳорат қилганидан (сўнг:) “Субҳаанакаллоҳумма ва биҳамдика ашҳаду аллаа илааҳа иллаа анта астағфирука ва атувбу илайк”, деса, (айтган дуоси) бир саҳифага ѐзилади, унга муҳр урилади, қиѐмат кунигача ўчирилмайди”. Шунингдек, бу калималар мажлисдаги беҳуда гап-сўзларга ҳам каффорат бўлади.
Ўқилиши:
“Аллоҳумма, иннака афуввун, туҳиббул афва фаъфу ъанний”.
Маъноси:
“Ё Аллоҳ, албатта Сен гуноҳларни авф этувчи Зотсан, авф қилишни яхши кўрасан. Шундай экан, мени(нг гуноҳимни) авф эт!”
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Мен: “Ё Расулуллоҳ, лайлатул қадр қайси тундалигини билсам, қандай дуо ўқисам бўлади?” деб сўрадим. У зот шундай дедилар: “Ё Аллоҳ, албатта Сен гуноҳларни авф этувчи Зотсан, авф қилишни яхши кўрасан. Шундай экан, мени(нг гуноҳимни) авф эт!” деб айт”.
Ўқилиши: “
Аллоҳумма мағфиротука авсау мин зунувбий, ва роҳматука аржаа ъиндий мин ъамалий”.
Маъноси:
“Ё Аллоҳ! Сенинг мағфиратинг гуноҳларимдан кенг, менинг наздимда раҳматинг амалимдан умидлироқдир”.
Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб: “Оҳ, гуноҳларим! Оҳ, гуноҳларим!” деб икки-уч бор нола чекди. Шунда Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳалиги кишига мана шундай истиғфор айтишни ўргатдилар.
Манбаа:
Истиғфорнинг 40 ҳосияти китоби (Зиёвуддин Раҳим).
•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
Уланиш:
@nurli_yol_fiqh
664 views15:33