Get Mystery Box with random crypto!

КУН ҲАДИСЛАРИ Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Киши дўстининг динида | Xadislar Hadislar

КУН ҲАДИСЛАРИ
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Киши дўстининг динида бўлади. Шундай экан, у ўзига дўст тутаётган кимсасига қараб қўйсин»
Абу Довуд ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким бир иш қилишни хоҳлаб мусулмон киши билан маслаҳатлашса, Аллоҳ уни ишларни энг тўғрисига мувофиқ қилиб қўяди»
Тобароний ривояти
(Ибн Аббос (р.а)дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким ўртада туриб, биродарига ишини битириб берса ва бу ишига ҳадя берилганида, уни қабул қилса, демак, рибо эшикларидан катта эшикни очибди»
Абу Довуд ривояти
(Абу Умома (р.а)дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Нафл намоз ўқиш, нафл рўза тутиш ва нафл садақа беришдан ҳам фазилатли бир амални хабарини айтайми?" деб сўрадилар. Саҳобалар: «Албатта (айтинг)", дейишди. Шунда ул Зоти ﷺ дедилар: "Икки киши орасини ислоҳ қилишдир. Икки киши орасини бузулиши динни асосини йўқотади»
Абу Довуд ривояти
(Абу Дардо (р.а)дан)