Get Mystery Box with random crypto!

КУН ҲАДИСЛАРИ Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Душанба ва пайшанба ку | Xadislar Hadislar

КУН ҲАДИСЛАРИ
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Душанба ва пайшанба кунлари жаннат эшиклари очилади. Ҳамда Аллоҳ таолога бирор нарсани шерик қилмаган бандаларнинг гуноҳлари кечирилади. Лекин бир кишининг биродари билан адовати бўлса, гуноҳлари кечирилмайди. Ва: «Бу иккови ярашгунча муҳлат бериб туринглар. Бу иккови ярашгунча муҳлат бериб туринглар», деб айтилади»
Имом Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ таоло шундай деб буюрган: «Икки дўстдан бири иккинчисига хиёнат этмас экан, уларнинг учинчи шериги Менман; бири бошқасига хиёнат қилса, Мен ораларидан чиққайман»
Абу Довуд ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Уч хил кимсанинг адо этган намози бошидан бир қарич ҳам юқори кўтарилмас:
1.одамлар ёқтирмаган имом,
2.эрини ранжитиб тунаган аёл,
3.жудо бўлган
(алоқани узган) биродарлар»
Ибн Можа ривояти