Get Mystery Box with random crypto!

КУН ҲАДИСЛАРИ Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сизларнинг яхшиларинги | Xadislar Hadislar

КУН ҲАДИСЛАРИ
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб, уни
(бошқаларга) ўргатувчиларингиздир»
Имом Бухорий ривояти
(Усмон (р.а)дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Огоҳ бўлинг, албатта дунё ва ундаги нарсалар лаънатлангандир. Фақатгина Аллоҳнинг зикри, шунга яқин нарсалар ҳамда илм берувчи ва илм олувчилар бундай эмас»
Имом Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қуръондан ҳеч бир нарса ёдламаган киши хароба уйга ўхшайди»
Имом Термизий ривояти
(Ибн Аббос (р.а)дан)