Get Mystery Box with random crypto!

КУН ҲАДИСЛАРИ Расулуллоҳ ﷺ «Ортингизда сабр кунлари бор. У | Xadislar Hadislar

КУН ҲАДИСЛАРИ
Расулуллоҳ ﷺ «Ортингизда сабр кунлари бор. У кунларда сабр қилиш қўлида чўғни тутиб туриш каби бўлади. У кунларда динига амал қилувчилар учун эллик кишининг ажри бор” дедилар. Шунда саҳобалар “Ўзларидан эллик кишиними ёки биздан эллик кишиними ё Расулуллоҳ дедилар. У зот ﷺ “Сиздан эллик кишини” дедилар.»
Баззор ва Табароний ривояти
(ибн Масъуд (р.а)дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: Умматимдан шундай одамлар бўладики, улар зино, ипак, маст қилувчи ичимлик ва мусиқани ҳалол санайдилар
Бухорий ривояти
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бу уммат ичида ер ютиш, (осмондан) тош ёғиш, (исёнкорларни) тўнғиз ва маймунларга айлантириб (ҳолатлари) содир бўлади. Бу эса улар маст қилувчи ичимликлар ичишган, ўзларига яллачилар олишган ва мусиқа асбоблари чалишган пайтда бўлади
(Анас(р.а).дан)
Ибн Абу ад-Дунё ривояти
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бахтли одам фитналардан узоқ юрган (киши)дир. (Бахтли одам) мусибатга йўлиқиб, унга сабр қилган (киши)дир. (Бу) қандай яхши
(Миқдод ибн Асвад (р.а)дан)
Абу Довуд ривояти

@SAMARQANDLIKLAR - Тезкор ва ишончли хабарлар
➥ https://t.me/+ShCzdKYyTDuEqteY
https://t.me/+ShCzdKYyTDuEqteY