Get Mystery Box with random crypto!

КУН ҲАДИСЛАРИ Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Охират роҳати олдида д | Xadislar Hadislar

КУН ҲАДИСЛАРИ
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Охират роҳати олдида дунёнинг роҳати худди сизлардан бирингиз бармоғини денгизга суққанда бирга илашиб чиққан сувга қарасин, ўша қанча бўлса, шу миқдордадир»
Имом Муслим ривояти
(Муставрид ибн Шаддод (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Агар одам боласининг бир водий тилласи бўлса, у киши икки водий тиллоси бўлишини яхши кўради. Унинг оғзини қабр тупроғидан бошқа нарса тўлдира олмайди...»
Бухорий ва Муслим ривояти.
(Ибн Аббос (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Агар Аллоҳ ҳузурида дунёнинг пашша қанотичалик қадри бўлганида эди, кофирларга бир ҳўплам сувни ҳам бермас эди»
Имом Термизий ривояти
(Саҳл ибн Саъд ас-Соъидий (р.а).дан)


САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!


Каналга аъзо бўлинг

https://t.me/joinchat/AAAAAEp4lsfj1f-1O9b5Mw