Get Mystery Box with random crypto!

ҚАДР КЕЧАСИ УЧУН МАХСУС НАМОЗ ЙЎҚ Бу кечада қандай ибодатлар | Xadislar Hadislar

ҚАДР КЕЧАСИ УЧУН МАХСУС НАМОЗ ЙЎҚ

Бу кечада қандай ибодатлар қилинади? Уларнинг махсус кўрсатиб ўтилганлари борми? Қадр кечасида қандай дуоларни қилган афзал?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф «Қадр кечаси учун махсус намоз йўқ», деб таълим берганлар.

Бу кечада қазо намозлар, нафл ва таҳажжуд намозларини ўқиган афзал. Бундан ташқари, Қуръони карим тиловати, Аллоҳни улуғлаб айтиладиган тасбеҳ, истиғфор ва зикрлар, пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламга бағишлаб саловат ва дурудлар айтиш улкан ажр-савобларга сабаб бўлади.

Ойша онамиз (розияллоҳу анҳо) ривоят қилади:

«Ё Расулуллоҳ агар Қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам нима деб дуо қилай?» деб сўрадилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сен: «Аллоҳумма иннака ъафуввун, туҳиббул ъафва фаъфу ъанний», деб айтгин»,– дедилар»
( Термизий, Ибн Можа ривояти).

Таржимаси: «Ё Аллоҳ, албатта, Сен кечиргувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Мени (гуноҳларимни) кечиргин».

Барчаларимизга мана шу кечанинг барокоти, ҳикмати, файзи, саломатлиги, мубораклиги насиб этсин, унда қиладиган ҳар бир амалимизни Аллоҳ таолонинг ўзи даргоҳида қабул қилсин.

KУНЛИК ҲАДИС



САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!


Каналга аъзо бўлинг

https://t.me/joinchat/AAAAAEp4lsfj1f-1O9b5Mw