Get Mystery Box with random crypto!

Ҳалоллик Бир савдогар ўғлини қишлоқдаги қарздорлардан пул йиғ | Xadislar Hadislar

Ҳалоллик

Бир савдогар ўғлини қишлоқдаги қарздорлардан пул йиғиб келишга юборди. Ўғли қарзларни йиғиб келаётган эди, ҳамёни тушиб қолди. У буни уйига етай деганда пайқади. Ортига қайтиб, ҳамённи қидирди, лекин топа олмади. У бир дарахтнинг тагида ўтириб, йиғлаб дуо қилди: «Роббим, мен заифман, фақирман. Сендан бошқа суянадиганим йўқ. Йўқотган нарсамга йўл кўрсат. Фазлингга шукр айтаман. Сен барча нарсага қодир Зотсан».
Шу пайт бир подшоҳ овдан қайтаётган эди, боланинг овозини эшитиб, унинг олдига келди. Нега йиғлаётганининг сабабини сўраган эди, «Хожам, отам мени одамлар- дан пул олиб келишга буюрган эди. Пулларни йиғиб келаётиб, ҳамёнимни йўқотиб қўйдим», деди.
Подшоҳ ёнидан тилла тангалар солинган қирмизи Ҳамённи чиқариб, «Мана бу сенинг ҳамёнинг эмасми?» деди. Бола: «Йўқ, хожам. Менинг ҳамёним бошқача эди, ичида тилла танга ҳам йўқ эди», деди. Шунда подшоҳ бошқа ҳамённи чиқариб, «Бу сенинг ҳамёнинг эмасми?» деди. Бола ўзининг ҳамёнини таниди. Подшоҳ боланинг ҳалоллиги ва Аллоҳ таолога аниқ ишончи учун тиллалари бор нариги ҳамёнини ҳам қўшиб берди.

"Солиҳлар гулшани" китобидан
┉┅━❀ ❀━┅┉


САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!


Каналга аъзо бўлинг

https://t.me/joinchat/AAAAAEp4lsfj1f-1O9b5Mw