Get Mystery Box with random crypto!

КУН ҲАДИСЛАРИ Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «...бир одам қорнига ҳа | Xadislar Hadislar

КУН ҲАДИСЛАРИ
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «...бир одам қорнига ҳаром луқма еса, Аллоҳ унинг дуосини қирқ кунгача қабул қилмайди
...»
Имом Термизий ривояти
(ибн Аббос (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким ҳаммадан умидини узиб, фақат Аллоҳга умид боғласа, Аллоҳ таоло унинг ҳар турли эҳтиёжини ва ризқини кутмаган еридан етказади ҳамда бировларга муҳтож бўлишдан қутқаради. Ким умидини дунёга боғласа, Аллоҳ таоло уни дунёси билан ёлғиз ташлаб қўяди»
Байҳақий ривояти
(Имрон ибн Хусайн (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Хамрдан сақланинглар. Зеро, у барча ёмонликнинг калитидир»
Имом Ҳоким ривояти
(ибн Аббос (р.а) дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Агар меҳмон бирор қавм ҳузурига кирса, ризқи билан киради. Агар у ердан чиқса, уларнинг гуноҳлари учун мағфират билан чиқади»
Имом Дайламий ривояти
(Анас (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Уйларингизда Қуръон тиловатини кўпайтиринглар. Чунки Қуръон ўқилмайдиган уйда яхшилик озайиб, ёмонлик кўпаяди ҳамда аҳлига торлик келади»
Дорақутний ривояти.
(Анас (р.а).дан)