Get Mystery Box with random crypto!

КУН ҲАДИСЛАРИ Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ҳалол касб қилиш фарзд | Xadislar Hadislar

КУН ҲАДИСЛАРИ
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ҳалол касб қилиш фарздан кейинги фарздир»
Имом Байҳақий ривояти
(Ибн Масъуд (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким ҳалол ризқ топаман деб, толиқиб тунаса гуноҳлари мағфират қилиниб тонг оттиради»
Ибн Асокир ривояти
(Анас (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қаноатни лозим тутинглар! Қаноат туганмас молдир»
Табароний ривояти
(Жобир (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «... банда қилган гуноҳи туфайли ризқдан маҳрум бўлади»
Имом Аҳмад ривояти
(Савбон (р.а).дан)