Get Mystery Box with random crypto!

КУН ҲАДИСЛАРИ Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Таомнинг баракаси унда | Xadislar Hadislar

КУН ҲАДИСЛАРИ
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Таомнинг баракаси ундан олдин
(икки қўлни) ювишдир ва ундан кейин (икки қўлни) ювишдир»
Имом Термизий ривояти
(Салмон (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимнинг қорни очса ёки (бирон нарсага) эҳтиёж сезсаю, буни одамлардан яшириб, Аллоҳга ошкор қилса, у банда учун бир йиллик ҳалол насиба (келадиган йўл) ни очиш Аллоҳ зиммасида бўлади»
Табароний ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимнинг ташвиши охират бўлса, Аллоҳ унинг қалбида бойлик пайдо қилади ва хотирини жам этади. (Мол-)дунё унга судралиб келади. Кимнинг ғами дунё бўлса, Аллоҳ унинг икки кўзи олдига фақирлигини келтиради, хаёлини паришон қилади ва унга (мол-)дунёдан фақат ўзига тақдир қилинганигина етади»
Имом Термизий ривояти
(Анас (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Жам бўлиб овқат енглар. Фирқа бўлиб еманглар. Чунки барака тўпланиб еганлар билан биргадир»
Ибн Можа ривояти