Get Mystery Box with random crypto!

КУН ҲАДИСЛАРИ Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «.. Уч нарса ҳалок қилу | Xadislar Hadislar

КУН ҲАДИСЛАРИ
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «.. Уч нарса ҳалок қилувчидир:
1.ўз бахиллигига бўйсуниш
2.ҳавойи нафсга эргашиш
3. кишининг ўзидан ғурурланиши»
Табароний ва Байҳақий ривояти
(Ибн Умар (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ бир кишининг бошқа бировни мақтаб, маддоҳлик қилаётганини эшитиб қолдилар ва: «Ўша одамни ҳалок қилдиларинг ёки белини уздиларинг», дедилар»
Бухорий ва Муслим ривояти
Расулуллоҳ ﷺ нинг Азбо номли туялари билан бирорта туя мусобақалаша олмас эди. Балки мусобақалашишга яқинлаша олмасди ҳам., бир аъробий туясига ўтириб олиб, Расулуллоҳнинг ﷺ ўша туяларидан ўзиб кетди. Бу воқеъа мусулмонларга оғир ботди. Расулуллоҳ ﷺ уларнинг хафа бўлганларини билиб: «Дунёда бирор нарса баланд бўлса, Аллоҳ уни пасайтирур», дедилар»
Бухорий ривояти
(Анас (р.а).дан)