Get Mystery Box with random crypto!

КУН ҲАДИСЛАРИ Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «...Агар (тиланчига) бе | Xadislar Hadislar

КУН ҲАДИСЛАРИ
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «...Агар
(тиланчига) берадиган бирор нарса топа олмасанг, ҳеч бўлмаса, бир куйдирилган қўй туёғини топиб бўлса ҳам унга бер..»
Имом Термизий ривояти
(Умми Бужайд (р.а).дан)
Бир киши Расулуллоҳ ﷺ дан «Исломдаги қайси амал яхшироқ?», деганида, Расулуллоҳ ﷺ «Овқат улашиб, (камбағалларни) таомлантирмоғинг ҳамда таниган ва танимаган кишиларга салом бермоғинг», дедилар
Бухорий ва Муслим ривояти
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Хоҳ ўзига қарашли, хоҳ бегона етимни ўз қарамоғига олган киши билан икковимиз жаннатда бирга бўламиз...»
Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бева ва мискин аҳволидан хабар олиб ёрдамлашувчи киши Аллоҳ йўлидаги мужоҳидга ўхшайди. Намозда қоим ва рўзада доим бўлган кишига ўхшаш, деб ҳисоблайман»
Бухорий ва Муслим ривояти
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Икки заифни, яъни етим ва аёлнинг ҳаққини зое қилишингиздан огоҳлантираман»
Имом Насаий ривояти
(Абу Шурайҳ Хувайлид (р.а).дан)


САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!


Каналга аъзо бўлинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEp4lsfj1f-1O9b5Mw