2023-06-10 18:05:46
#Сўрангжавобберамиз
Саволларингизни @xabargayoz_bot га жўнатишингиз мумкин.
Савол: 2023 йил 1 июндаги ПҚ-176 сонли қарор билан мактаблардаги тарғиботчи штатлари қисқартириляпти. Энди тарғиботчилар ишдан бўшатиладими?
Мазкур қарорнинг 3-иловасига мувофиқ, мактаблардаги ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи штатлари тугатилиб, 2 528 штат бирлиги ҳамда давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги 2 896 штат бирлиги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимига ўтказилади (3-илова охиридаги изоҳлар, б-банди 2-хатбошиси).
Савол: Давлат корхонасида ишлайман. Иш вақтимиз соат 8:00 дан 17:00 гача. Аммо раҳбарият бизни 17:15 дан кейин кетишимизга рухсат беради. Қонунчилик бу борада нима дейди?
Иш вақтининг нормал давомийлиги Меҳнат кодексининг 182-моддасига биноан тартибга солинади (Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси ушбу ҳақолада).
Мазкур тартибдан ва ташкилотингизда иш вақти 08:00дан 17:00гача эканлигидан келиб чиқсак, сиз беш кунлик иш ҳафтасида кунига саккиз соатдан ишлайсиз. Чунки Меҳнат кодекси 204-моддасига кўра, 1 соатлик танаффус иш вақтига киритилмайди.
Шунга кўра, сиз 17:00дан сўнг бемалол ишдан чиқиб кетишингиз мумкин.
Иш берувчи томонидан ходим унинг иш вақтидан ташқари ишга жалб этишга ходимнинг розилиги билангина йўл қўйилади.
Ходимни унинг розилигисиз иш вақтидан ташқари ишга жалб этишга Меҳнат кодекси 189-моддаси 6-қисмида белгиланган ҳоллардагина рухсат берилади.
Саволларга экспертимиз Муҳаммадамин Каримжонов жавоб берган.
Каналга қўшилинг:
https://t.me/xabaruzofficial
9.7K views15:05