Get Mystery Box with random crypto!

9 июль Қурбон Ҳайити муносабати билан Тошкент шаҳрида соат 00: | Tezkor Xabarlar

9 июль Қурбон Ҳайити муносабати билан Тошкент шаҳрида соат 00:00 дан 07:00 га қадар қуйидаги кўчаларда транспорт ҳаракати тўхтатилади:

Олмазор тумани:

“Хазрати Имом” масжиди яқинида – Қорасарой кўчаси А.Қодирий кўчаси билан Нурафшон шоҳ кўчаси оралиғида.

Чилонзор тумани:

1) “Новза” масжиди яқинида – Муқимий ва Байналмилал кўчалари оралиғида жойлашган “Бунёдкор” кўчаси;

2) “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” жоме масжиди яқинида – Сугаллиот кўчаси Бунёдкор шоҳ кўчаси ва А.Тўқай кўчаси оралиғида;

Шайхонтоҳур тумани:

1) “Хўжа Аламбардор” масжиди ёнида – Камолон кўчаси Бунёдкор шоҳ кўчаси ва Каттабоғ 6-йўлаги оралиғида;

2) Шайх Зайниддин жоме масжиди яқинида, Кўкча дарбоза кўчаси, Кучасининг Нурафшон шоҳ кўчаси ва Бешкайрағоч Кучасигача Булган Қисми кўчаси оралиғида.

Юнусобод тумани:

1) “Минор” масжиди яқинида – МКАД Ш.Рашидов шоҳ кўчаси билан Кўргазма кўчаси оралиғида;

2) “Мирза Юсуф” масжиди яқинида – Боғишамол кўчаси А.Темур шоҳ кўчаси ва Бодомзор йўли кўчаси оралиғидаги оралиқда.

Яккасарой тумани:

“Усмон бин Мазун” масжиди яқинида – МКАД Қушбеги ва Чупан ота кўчалари оралиғида.

Яшнобод тумани:

“Ислом ота” масжиди яқинида – Фарғона йўли шоҳ кўчаси толимаржон ва А.Фитрат кўчалари оралиғидаги оралиқда.

Шу билан бирга, керак бўлса, пойтахтдаги бошқа масжидлар яқинидаги кўчаларни ҳам қисман ёпиш мумкин.

https://t.me/Tezkor_xabarlar_24_online