Get Mystery Box with random crypto!

Тошкентда Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Кино-ҳафтали | Xabarlar

Тошкентда Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Кино-ҳафталик бўлиб ўтади

Эртага 11:00да Алишер Навоий номидаги киносаройда Кинематография агентлиги томонидан Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан кино-ҳафталикка старт берилади.

Ҳафталик давомида иккинчи жаҳон урушида қатнашган ўзбекистонликларнинг матонати ҳақида сўзловчи бир қатор ҳужжатли ва бадиий фильмлар намойиши ҳамда кўнгилочар дастурлар ўтказилиши режалаштирилган. Шунингдек, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш ва сақлаш Бутунжаҳон жамияти билан ҳамкорликда чет эл кинофондларидан рақамлаштириб, юртимизга қайтарилган ўзбек фильмлари классик дурдоналари тақдимоти ва намойишлари ҳам бўлиб ўтади. Ушбу фильмлар орасида “Сен етим эмассан”, “Жарроҳ”, “Генерал Раҳимов”, “1941 йил олмалари”, “Унутилмаган қўшиқ” каби дурдона асарлар мавжуд. Эътиборли жиҳати улардан айримлари илк бора тўлиқ ва асл ҳолатда телевидение орқали намойиш этилади.

Энг тезкор хабарларни биз билан кузатиб боринг
https://t.me/joinchat/AAAAAFEiRG6MgKLw381C5Q