Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистонда COVID-19’га қарши 1 млндан ортиқ фуқаро эмланди | Xabarlar

Ўзбекистонда COVID-19’га қарши 1 млндан ортиқ фуқаро эмланди

5 май куни республикада жами эмланган фуқаролар сони 1009510 га етди. Кеча кун давомида 45616 доза COVID-19’га қарши вакцина қўлланилди.

Ҳудудлар кесимида коронавирусга қарши жами эмлашлар бўйича Фарғона (128838), Андижон (118 093) ва Наманган (108 560) вилоятлари етакчилик қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, республикада жами эмланадиган аҳоли сони 4 млн 112 минг 668 нафарни ташкил қилади.

Энг тезкор хабарларни биз билан кузатиб боринг
https://t.me/joinchat/AAAAAFEiRG6MgKLw381C5Q