Get Mystery Box with random crypto!

Россияда фуқаро вакцина деб оддий сув билан “эмланган” РФ Кал | Хабарлар 24 | Расмий

Россияда фуқаро вакцина деб оддий сув билан “эмланган”

РФ Калуга вилоятининг “Жуковский” номидаги марказий шифохонасида фуқаро коронавирусга қарши вакцина ўрнига сув билан “эмланган”. Ҳодиса жамоатчиликка ошкор бўлгач, вилоятдаги барча эмлаш пунктлари текширувдан ўтказилиши, бундай қўпол хатога йўл қўйган тиббиёт ходими эса ишдан бўшатилиши маълум қилинди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Ижтимоий тармоқларда ушбу ҳодиса Ўзбекистонда содир бўлгани ҳақида ҳам айрим хабарлар тарқалди. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати мазкур ҳодиса Ўзбекистонда бўлмаганини тасдиқлади.
( Хушнудбек Ҳудойбердиев)

Энг тезкор хабарларни биз билан кузатиб боринг
https://t.me/joinchat/AAAAAFEiRG6MgKLw381C5Q