Get Mystery Box with random crypto!

«Овоз» лойиҳасининг гонорарига салкам 2 млрд. сўм маблағ ажрат | Maxsus Xabarlar | Rasmiy kanal

«Овоз» лойиҳасининг гонорарига салкам 2 млрд. сўм маблағ ажратилди

Ўзбекистонда ўтказилиши кутилаётган «Овоз» (The Voice франшизаси) лойиҳаси ташкилотчилари учун гонорарга бюджетдан салкам 2 млрд. сўм ажратилган.

Масалан, телелойиҳада қатнашувчиларнинг устозлари (3 киши, Фаррух Зокиров, Севара Назархон ва Тоҳир Содиқов) учун ойига 38 млн. сўмдан 6 ой давомида (684 млн. сўм) гонорар ёзилган.

6 нафар созандага 14,5 млн. сўмдан 6 ой давомида 522 млн. сўм, мусиқа директори учун 38 млн. сўмдан 6 ой давомида 228 млн. сўм ажратилган. Энг кўп гонорар бадиий раҳбарга белгиланган: 57 млн. сўмдан 6 ойда 342 млн. сўм.

@xabarlar_maxsus