Get Mystery Box with random crypto!

Самарқандда боғча тарбияланувчиси жароҳатланди. У тишлаб ташла | Xabarlar 24 | Тезкор хабарлар

Самарқандда боғча тарбияланувчиси жароҳатланди. У тишлаб ташлангани айтилмоқда

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида боғча тарбияланувчиси муассасада худди тишлаб ташлаганга ўхшаш жароҳатлар олди. Ҳолат 20 май куни Саройқўрғон маҳалласидаги “Юлдузча” номли нодавлат боғчада рўй берган.

Мазкур ҳолат юзасидан вояга етмаган A.Ш.нинг онаси 20 май куни Каттақўрғон туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган.

Ҳозирда терговга қадар текширув олиб борилиб, вояга етмаган A.Ш.га нисбатан етказилган жароҳатларнинг даражасини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертиза тайинланган.
Ҳолат Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинди.

Батафсил @XABARLAR_24