Бокс: «Аср жанги»да Усик ғалаба қозондиСаудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида ташкил этилган бокс оқшомида Буюк британиялик Тайсон Фьюри ва украиналик Олександр Усик мутлақ жаҳон чемпионлиги учун рингга чиқди.
12 раунд давом этган жангда Усик рақибини мағлубиятга учратди ва супер оғир вазн тоифасида WBA, WBO, IBF, IBO ва WBC чемпионлик камарлари эгасига айланди.
Маълумот ўрнида: профессионал бокс тарихида охирги бор Леннокс Льюс 2000 йилда мутлақ жаҳон чемпиони бўлган.
@XABARLAR_24