Get Mystery Box with random crypto!

#Тезкор Тошкентда иккиламчи уй-жой нархларида ўсиш кузатилмо | Xabarlar 24 | Тезкор хабарлар

#Тезкор
Тошкентда иккиламчи уй-жой нархларида ўсиш кузатилмоқда

Апрель ойида иккиламчи уй-жой нархи 0,7 фоизга бироз пасайган бўлса-да, йиллик кўрсаткичларда 11,6 фоизга ошган.

Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг навбатдаги шарҳида маълум қилинди.

Иккиламчи уй-жой нархларининг энг юқори ўсиши – Тошкент шаҳри (23,6 фоиз), Бухоро (21,3 фоиз) ва Хоразм (20,5 фоиз) вилоятларида қайд этилган.

“Ўз навбатида, пойтахтда иккиламчи уй-жой нархларининг ўсиши тезлашди. Март ойида Тошкент шаҳрида иккиламчи уй-жойларнинг ўртача нархи атиги 0,2 фоизга ошган бўлса, апрель ойида мос равишда 1,1 фоизга ошган”, – дейилади ИТИМ шарҳида.

Нарх ўсишининг энг юқори суръатлари Бектемир (3,8 фоиз), Яккасарой (3,6 фоиз) ва Чилонзор (3,1 фоиз) туманларида қайд этилган.

@XABARLAR_24