Get Mystery Box with random crypto!

Туркманистон Тожикистонга Ўзбекистон орқали электр энергияси в | Xabarlar 24 | Тезкор хабарлар

Туркманистон Тожикистонга Ўзбекистон орқали электр энергияси ва газ экспортини йўлга қўйишни таклиф қилмоқда

Туркманистон Тожикистонга транзит орқали электр энергияси ва табиий газ етказиб беришни бошлашга тайёр. Бу ҳақда Халқ Маслахати (парламент юқори палатаси) раиси Гурбангули Бердимуҳамедов маълум қилди.

Шунингдек, собиқ президентнинг сўзларига кўра, Туркманистон Тожикистон томонининг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда Тожикистонга нефть маҳсулотлари экспорти ҳажмини оширишга ҳам рози.

@XABARLAR_24