БААдан қайтган 10 яшар қизда вируснинг янги тури аниқланган. Унга COVID-19нинг симптомсиз кечиши ташхиси қўйилган, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Қизнинг бирга келган оила аъзоларида коронавирус аниқланмаган. Вазирлик аҳолидан зарур бўлмаганда саёҳатга чиқмасликни, эҳтиёт бўлишни сўрамоқда.