Get Mystery Box with random crypto!

Ўлаётган одамларнинг армонлари Австралиялик ҳамшира Бронние В | XABARLAR | Расмий Канал

Ўлаётган одамларнинг армонлари

Австралиялик ҳамшира Бронние Варне сўнгги беш йил давомида шифохонада ишлаб ўлаётган беморларнинг армонларини ёзиб борибди.

У яқинда бир конференцияда ўлаётган одамларнинг энг кўп айтилган бешта армонини ҳақида гапирибди.

Мен йиллар давомида бошқалар мендан кутган ҳаётни эмас, балки ўзим яхши кўрган ҳаётни яшашни истар эдим. Мен эса одамлар мендан кутган ҳаётни яшадим, ўзим бўла олмадим.

Бунчалик қаттиқ ишга берилмасам бўлар экан, деярли ҳар бир аёл ишга берилиб фарзандларининг болалиги ва  ёшлигини ўтказиб юборганидан армонда.

Ўз ҳис-туйғуларимни очиқ айта олишга жасоратим бўлганда эди.

Дўстларим, яқинларим билан кўпроқ вақтимни ўтказишим керак эди.

Бахтли бўлиш менинг танловим эди, ўзимни янада бахтиёр ҳис қилишим, бахтли яшашим учун барчаси бор эди, лекин мен бошқача йўлни танладим.

Обуна бўлинг @XABARLAR