Get Mystery Box with random crypto!

#Дахшат Россияда 44 ёшли ҳамюртимизнинг бошига ғишт тушиб ке | XABARLAR | Расмий Канал

#Дахшат
Россияда 44 ёшли ҳамюртимизнинг бошига ғишт тушиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди

Россияда қурилиш майдонида ўзбекистонлик ишчилардан бирининг бошига 15 қаватдан ғишт тушиб кетди. Ҳодиса 11 февраль куни соат 11:18да Санкт-Петербург вилоятининг Пушкинский туманидаги Шушари посёлькаси ҳудудидаги Школная кўчасида содир бўлган.

Ачинарлиси, у бир ҳафта аввал — 3 февраль куни Россияга ишлаш мақсадида борган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса қурилиш материалларини кўтариш вақтида содир бўлган. Эркак олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган, ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда (Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун)

(Расм воқеа жойидан эмас)

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг ва яқинларингизга ҳам улашинг:
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFa5mDSFFKo-cdmMmA