Get Mystery Box with random crypto!

#Тезкор #Диққат Уч кун мобайнида Чорвоққа транспорт ҳаракати | XABARLAR | Расмий Канал

#Тезкор #Диққат
Уч кун мобайнида Чорвоққа транспорт ҳаракати чекланади

Жорий йилнинг 6-7-8 май кунлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилиши муносабати билан Бектемир – Чирчиқ – Ғазалкент – Чорбоғ автомобиль йўлида маълум вақтларда транспорт ҳаракати чекланади.

6 май куни соат 9:00дан 14:00га қадар Чорбоғ автомобиль йўлининг 34-54 километрлари оралиғи;

7 май куни соат 9:00дан 14:00га қадар Тошкент – Чорбоғ – Чимён автомобиль йўлининг 34-71 километрлари оралиғи;

8 май куни соат 9:00дан 14:00га қадар Чирчиқ шаҳри – Чирчиқ Олимпия заҳиралар коллежи автомобиль йўлида транспорт ҳаракати чекланишини маълум қиламиз.

Батафсил
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFa5mDSFFKo-cdmMmA