Kanal manzili:
Toifalar:
Ko‘ngilchak ,
Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar:
12.79K
Kanalning ta’rifi
🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @XabardorTvbot
☎️Реклама: @XabardorTvbot
Instagram: instagram.com/xabardor.Tv
Ratings & Reviews
Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.
5 stars
0
4 stars
1
3 stars
0
2 stars
0
1 stars
1
Oxirgi xabar 8
2023-05-16 12:19:11
Ўзбекистоннинг собиқ президенти Ислом Каримовнинг ўғли Пётр Каримов Россиянинг Красногорск шаҳрида хотинини калтаклаганликда гумонланиб, ушланди. Бу ҳақда бугун, 16 май куни “Известия” нашри хабар берди.
Айтилишича, воқеа Подмосковний булваридаги кўп қаватли уйда содир бўлган. Пётр Каримов рафиқаси Юлия Сметанкина билан жанжал пайтида уни бир неча марта урган. Шундан сўнг уларнинг қўшнилари милицияга қўнғироқ қилган ва милиция Каримовни сўроқ қилиш учун бўлимга олиб кетган. Ҳозирда Пётр Каримов озодликда, бироқ у ҳали ҳам гумондор мақомида қолмоқда.
Манбага кўра, Юлия олган жароҳатларидан сўнг шифохонага ётқизилган. Касалхонада унга қорин бўшлиғининг тўмтоқ жароҳати, мия чайқалиши ва қон кетиши ташхиси қўйилган. Полиция воқеа юзасидан тергов олиб бормоқда.
@XabardorTv — Тезкор ва ишончли хабарлар
1.8K views09:19
2023-05-16 09:08:03
Дунёдаги энг кучсиз 10 та армия.
@XabardorTv — Тезкор ва ишончли хабарлар
1.8K views06:08
2023-05-16 08:51:34
Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.
Умумий ўрта таълим муассасаларида «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари 25 май куни эрталаб соат 8:00дан 9:00га қадар ташкил этилади.
Тадбирни тартибли ўтказиш ва ўқувчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўқувчилар сонидан келиб чиққан ҳолда ушбу тадбирга фақатгина 1-, 4-, 9-, 11-синф ўқувчилари жалб этилади.
@XabardorTv — Тезкор ва ишончли хабарлар
1.9K views05:51
2023-05-13 10:56:46
Истанбулнинг рамзи бўлган Қиз қалъаси фаолияти қайта тикланди
Истанбулдаги афсонавий Қиз қалъаси пухта қайта тиклаш ишлари ва бир қанча яхшиланишлардан сўнг Туркия Республикасининг 100 йиллиги муносабати билан ёдгорлик ва музей сифатида қайта очилди.
@XabardorTv — Тезкор ва ишончли хабарлар
548 views07:56
2023-05-13 10:54:41
"Миллий тикланиш" партиясидан президентликка номзод кўрсатилмайди.
«Миллий тикланиш» партияси O'zLiDeP билан биргаликда Президент – Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
@XabardorTv — Тезкор ва ишончли хабарлар
557 views07:54
2023-05-13 10:29:20
Erdo‘g‘an bugun
Istanbulda prezidentlik saylovlari oldidan so‘nggi ommaviy miting o‘tkazadi.
@XabardorTv — Тезкор ва ишончли хабарлар
684 views07:29
2023-05-13 10:11:41
Самарқандда қўйларни бўғизлаб, эгасига таҳдидли хат қолдирган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди
Улар ўзлари билан олиб кетган учта қўйнинг биттасини сўйган, қолган иккитасини уйида сақлаб келган.
@XabardorTv — Тезкор ва ишончли хабарлар
818 views07:11
2023-05-13 10:10:02
Миллий Тикланиш демократик партияси лидери Алишер Қодиров Ўзбекистон президентлик сайловида ўз номзодини илгари сурмоқчи эмас:
«Партия ўтган парламент ва президентлик сайловларида олдига дастурий мақсад сифатида белгилаган 237 та мақсаддан 143 таси амалдаги Президент Шавкат Мирзиёевнинг сайи ҳаракатлари натижасида амалга ошган. Партиямизнинг барча фаоллари билан маслаҳатлашган ҳолда, муддатидан илгари Президентлик сайловларида ЎзЛиДеП билан биргаликда амалдаги Президент Шавкат Миромонович Мирзиёев номзодини қўллаб қувватлаш таклифини бермоқчиман».
@XabardorTv — Тезкор ва ишончли хабарлар
754 views07:10
2023-05-13 09:58:37
Бугун 13 май Халқаро талабалар куни
Талабалик йиллари унутилмас ва бахтли бўлсин, билим ва тинимсиз ҳаракат севимли ва обрўли касбга етакласин!
Барча талабаларни табриклаймиз ва уларга осон ва муваффақиятли машғулотлар тилаймиз!
@XabardorTv — Тезкор ва ишончли хабарлар
1.1K views06:58
2023-05-13 09:11:45
АҚШ-Мексика чегарасидаги вазият.
@XabardorTv — Тезкор ва ишончли хабарлар
992 views06:11