Get Mystery Box with random crypto!

УЙЛАНИШ КЕРАК ЖЎРА Бирорта қизни ўра, Бўласан куёв тўра. Энди | Xabarchi Tv | Rasmiy kanal

УЙЛАНИШ КЕРАК ЖЎРА

Бирорта қизни ўра, Бўласан куёв тўра. Энди катта боласан, Уйланиш керак жўра.

Юравермай сўққа бош,
Топ бирорта қалам қош.
Ўттиздан ўтгунча ёш,
Уйланиш керак жўра.

Кундуз уҳлаб тунда шай, Вақтни ўтказиб атай. Пақир тепиб бақирмай, Уйланиш керак жўра.

Қизларга жа ёқасан, Телефонда оқасан. Қачон хотин боқасан, Уйланиш керак жўра.

Ҳеч кимга гап бермасдан, Кўкрагингни кермасдан. Папжи ўйнайвермасдан, Уйланиш керак жўра.

Ҳаёл ҳароб этябди, Нет ҳам зўрга етябди. Умир ўтиб кетябди, Уйланиш керак жўра.

Одилбек Қодиров

@Milattingiz_bot

Энг тезкор
@Jaxon_Yangliklar