Реванш олинди! Бектемир Мелиқўзиев Габриель Росадога қарши фаолиятидаги ягона мағлубиятни ёпиб кетди. Жанг тўлиқ 10 раунд давом этди. Аввалги раундларда Бек бироз эҳтиёткорлик билан масофани ушлаб турди. Рақибини кутди. 3-раунддан бошлаб активликни оширди. Жанг ярмига келиб устунликни тўлиқ қўлга олди. Охирги раундларда эса босим билан доминантлик қилди. Учта ҳакам синхрон 99-91 ҳисобини қайд этишди. Бектемирга юқорилашда давом этиш учун айнан шу рақиб билан ғалаба керак эди. Бажарилди. Табриклаймиз! Davron Fayziyev Батафсил @Xabarchi_news 972 views02:44