Get Mystery Box with random crypto!

Дубайда зирҳли автомобиллар ишлаб чиқарувчи “INKAS” компанияси | Oqqo'rg'on TADBIRKORLARI

Дубайда зирҳли автомобиллар ишлаб чиқарувчи “INKAS” компанияси асосчиси сифатида танилган тадбиркор Улуғбекхон Мақсумов энди Чирчиқ шаҳрида “VPK AKSUM” бренди остида зирҳли автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.

“VPK AKSUM” ҳарбий-саноат компанияси “INKAS”нинг кўп йиллик тажрибасидан фойдаланган ҳолда халқаро бозор талабларига жавоб бера оладиган зирҳли ҳарбий ва тижорат транспорт воситаларини ишлаб чиқаради.

“VPK AKSUM” ҳарбий-саноат компанияси люкс синфидаги зирҳли автомашиналар, зирҳли седанлар, зирҳли автобуслар, зирҳли биринчи тиббий ёрдам машиналари, зирҳли инкассатор транспорт воситалари ва бошқа турли мақсадлардаги зирҳли ҳарбий машина турларини таклиф этади.

@xabarb