Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги мун | Oqqo'rg'on TADBIRKORLARI

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати “30/30” рейтингини эълон қилади.

Рейтингга ёш бўлишларига қарамай, ўз соҳасида катта натижаларга эришган 30 нафар фаол, илғор менежерлар, ижтимоий фаоллар, ишбилармонлар, фан, маданият, санъат ва медиа-ҳамжамияти вакиллари киритилди.

Экспертлар — тадбиркорлар, менежерлар, ҳуқуқ ҳимоячилари, жамоат арбоблари, журналистлар ва маслаҳатчилар иштирокида 10 номинацияда 100 кишидан иборат рўйхат тузилди. Шундан сўнг, ҳар бир тоифадаги ҳакамлар ҳайъати 30 ёшгача бўлган энг истиқболли 30 номзодни — ҳар бир номинацияда учтадан ғолибни танлади.

Топ-30 таликка киритилган фаол ёшларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Батафсил: https://yumh.uz/uzc/top30