Get Mystery Box with random crypto!

Бош вазир Абдулла Арипов Шавкат Мирзиёев ҳақида: Ўзбекистонда | Oqqo'rg'on TADBIRKORLARI

Бош вазир Абдулла Арипов Шавкат Мирзиёев ҳақида:

Ўзбекистонда бутунлай янгича иқтисодий-сиёсий, ижтимоий-маънавий, илмий-маърифий иқлим пайдо бўлди.

Хўш, мамлакатимиз бундай мақтанишга арзигулик натижага қандай эришди?

Эришилаётган натижаларга асло қониқмаслик, муваффақиятларга маҳлиё бўлмаслик, мавжуд аҳволни ҳаққоний, ишларни мунтазам танқидий баҳолашга, ўзларининг ва жамоаларининг олдига тинимсиз бир-биридан мураккаб вазифалар қўйиб, доим маррани баланд олишга даъват қилган ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг қатъий сиёсий иродалари ва шахсий намуналари билан эришдик.

Биз жуда тез амалга оширилаётган ўзгаришларга кўникиб қолдик. Уларнинг моҳиятини англашга улгурмаяпмиз. Гўё, Ватанимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги йўлида қилинаётган мислсиз ислоҳотлар айнан шундай бўлиши керакдек ва шу ишлар ўз-ўзидан бўлаётгандек қабул қилаяпмиз. Аслида, бунинг замирида, давлатимиз олдида турган долзарб муаммоларни ақл-идрок билан еча оладиган, фидоий, мард, серғайрат ва тафаккури кучли бўлган шахснинг – ҳурматли Шавкат Миромоновичнинг қатъиятлари мужассамдир.

ЎзЛиДеП сиёсий кенгаши мажлисидан