Get Mystery Box with random crypto!

Бизнинг Фонд Milliy TV билан ҳамкорликда Рамазон ойи муносабат | Oqqo'rg'on TADBIRKORLARI

Бизнинг Фонд Milliy TV билан ҳамкорликда Рамазон ойи муносабати билан «Рамазон дийдор» лойиҳасини ишга туширмоқда. Ушбу лойиҳа доирасида хайрия ифторлари ташкил этилади.
Бугунги ифтор «Ўзбекистон» нашриёти ходимлари яшайдиган 17Б-сонли уй аҳолиси учун ўтказилди.
Бу одамлар билан менинг жуда кўп қувончли онларим боғланган.
2019 йилда AОКAга раҳбарликка тайинланганимизда, Президент томонидан қўйилган аҳоли турмуш даражасини ошириш вазифаси доирасида 50та хонадон йиллар давомида фаолият юритиб келаётган, уйга муҳтож ходимларимиз номига бепул ўтказиб берган эдик.
Бугун уларнинг уйларида бўлдик, самимий, содда ва меҳнаткаш одамларимизни кўриб, одам янада хурсанд бўлди.
PS: Аллоҳ доим омадингизни берсин ҳурматли мехнаткаш қадрдонларим. Доим соғ бўлинг!
#меҳркўзда