Get Mystery Box with random crypto!

Кардиолог маслаҳати : Ғуломова Камола Қаҳрамоновна, Олий тоифа | Kardiolog.uz

Кардиолог маслаҳати : Ғуломова Камола Қаҳрамоновна, Олий тоифали шифокор «Остеохондроз касаллиги ҳақида»

Остеохондроз юзага келиши сабаблари :

Остеохондроз асосан оғриқ белгиси билан кечади.Оғриқлар келиб чиқишининг бош сабаби умуртқа поғоналари орасидаги гардишнинг лат ейиши,жароҳатланишидир.Яъни,ўта оғир юк кўтариш ёки бел соҳасининг яллиғланиши натижасида умуртқа поғонаси фаолияти издан чиқади.Умуртқа поғонаси канали ичидан орқа мия ўтадиган тирқишнинг торайиб қолиши,спонделоартроз ривожланишдаги нотабиий ҳолат умуртқа поғонасидаги яллиғланиш таъсирида ҳосил бўлган шишлар бел соҳасида кучли оғриқни келтириб чиқаради.

Умуртқа поғонасининг кўкрак қисми остеохондрози жуда суст оғриқлар билан кечиб,беморни унчалик безовта қилмайди.Лекин ўз вақтида олди олинмаса,бошқа касалликларга сабаб бўлиши мумкин.Бемор ойлаб-йиллаб ўт-тош хасталикларини даволанади,лекин текшириб кўрилса,бу касалликка«туртки»берган кўкрак остеохондрози бўлиб чиқади.

Кўкрак остидаги сиқилишлар :

Агар чуқур нафас олганда кўкрак соҳасидаги оғриқ сезилса,ўнг қўлни кўтарганда қўлтиқ ёки қовурғаларда ноқулайликлар вужудга келса ёки беморга кўкрак остда босилиш,қисилишҳислари юз бераётгандай туюлса,дарҳол шифокорга кўриниб,даволаниш шарт.Умуртқа поғонасининг бел ва думғаза остеохондрози кўпинча меёридан ортиқ юк кўтариш,қалтис ҳаракат қилиш натижасида белнинг шикастланиши туфайли юзага келади.Бунда бел соҳасидаги умуртқалараро тешикдан чиқувчи нервлар қисилади,қаттиқ оғриқ пайдо бўлади,хуруж пайтида оғриқ бутун танага ёйилиб ҳатто беморнинг товони ҳам оғрий бошлайди.

Остехондроз касаллигини даволаш :

Остехондроз касаллигини даволаш икки усулда олиб борилади. Дори-дармон ноинвазив усулида даволанганда беморнинг умуртқа поғонаси чўзилади.Яъни,у текширилиб сўнг режали равишда махсус столга ётқизилиб,оёқларига 10-15  килограммлик тошни 20 дақиқадан то бир соатга қадар осиб қўйилади.Шунингдек,даволаш жисмоний бадантарбия машқлари ва уқалаш муолажаси билан ҳам бажарилади.

Телеграм канал:
@wwwkardiologuz

97 750 00 49

Консультацияга ёзилиш учун қуйидаги @www_kardiologuz ссилка орқали ёзинг.

@wwwkardiologuz