Get Mystery Box with random crypto!

Кардиолог маслаҳати:Ғуломова Камола Қаҳрамоновна,Олий тоифали | Kardiolog.uz

Кардиолог маслаҳати:Ғуломова Камола Қаҳрамоновна,Олий тоифали шифокор«Жигар касалликлари аломатлари ва даволаш ҳақида»

Жигар касаллиги сабаблари:

Жигар ҳужайраларига зарар етишига қуйидаги омиллар олиб келиши мумкин:

Липид алмашинуви бузилиши.Натижада жигар ҳужайраларида ёғ тўпланиб қолади.Бунинг оқибатида биринчи навбатда стеатоз,сўнгра стеатогепатит ривожланади

Алкоголь.Алкоголь ва унинг қайта ишланган маҳсулотлари (атсеталдегид)жигар ҳужайраларига зарар етказади. Алкоголли ичимликларга нисбатан сезувчанлик генетика ва бошқа омилларнинг комбинациясига боғлиқ. Кунига 30 граммдан ортиқ этанол истеъмол қилишда жигарнинг шикастланиш хавфи бир неча баробарга ортади.

Заҳарланиш.Кимёвий моддаларнинг жигар ҳужайралари фаолиятини буза олиш қобилияти гепатотокциклик деб аталади. Буларга дори-дармонлар,саноат кимёвий моддалари,замбуруғ ва бактерия заҳарлари киради

Вируслар.Гепатит А, Б, C, Д, Э вируслари фарқланади,улардан энг кенг тарқалгани-гепатит Б ва C вируслари саналади.Инъекция,тиббий муолажалар пайтида ва онадан болага юқади.Касаллик ўзини ҳеч қандай намоён қилмаслиги мумкин,шу билан бирга одам инфекция манбаи бўлиб қолади.

Даволаш ва олдини олиш:

Жигар касалликлари профилактикаси медикаментоз ва номедикаментоз бўлиши мумкин.Иккинчиси овқатланиш ва турмуш тарзига ўзгаришлар киритишни назарда тутади.Ҳаёт тарзини ўзгартирмасдан фақатгина дорилар қабул қилиш жигар муаммоларидан ҳимоя қила олмайди.

Овқатланиш:

Жигар хасталигида овқатланиш тартиби парҳезга асосланган бўлади.Асосий қоида-мунтазамлик.Кунига 4-5 марта кам-камдан овқатланиш тавсия этилади,очлик қатъиян тақиқланади.Таомни қайнатиш,димлаш ёки печда пишириш кўрсатилади

Турмуш тарзи

Жигарни соғлом ҳолатда сақлаш учун:

• Ёмон одатлардан воз кечиш,алкоголли ичимликларни истеъмол қилишни камайтириш ёки йўқ қилиш.
• Вирусли гепатит Б ва C учун таҳлиллар топшириш
• Тана вазнини назорат қилиш
• Дори-дармонларни шифокор рецептисиз қабул қилмаслик

Ҳар йили дунёда 2,5 миллион киши алкоголли ичимликларни суистеъмол қилиш билан боғлиқ сабаблар туфайли оламдан ўтади.

Телеграм канал:
@wwwkardiologuz

97 750 00 49

Консультацияга ёзилиш учун қуйидаги @www_kardiologuz ссилка орқали ёзинг.

@wwwkardiologuz