Get Mystery Box with random crypto!

Бош нега айланади? Бош айланиши-бу касаллик эмас,ҳар хил ка | Kardiolog.uz

Бош нега айланади?

Бош айланиши-бу касаллик эмас,ҳар хил касалликларда учрайдиган белги ҳисобланади.

Сабаблари:Гормонал ўзгаришлар,қалтис ҳаракат натижасида,алкоголь истеъмол қилганда,жуда кучли парҳез қилганда,сувсизланиш,қуёш уриши,ҳаддан ташқари кучли физик зўриқиш,қанд миқдори пасайганда,артериал қон босими пасайганда,бир қатор дорилар истеъмол қилган вақтда,ҳомиладорлик ва ҳайз циклида кўп қон йўқотганда.

Бундан ташқари бир қатор касалликларда: ЛОР аъзолари касалликларида,бош мия касалликларида,юрак-қон томир касалликларида,психик касалликларда,умуртқа поғонаси ва бўйин соҳаси остеохондрозида.

Бош айланган вақтда аста-секинлик билан ўтириш,кейинчалик ётишга ҳаракат қилиш, чуқур-чуқур нафас олиш,юзни совуқ сув билан ювиш,юзга совуқ компресс қўйиш тавсия этилади.

Бу ҳолат кўп такрорланса ҳамда кучайиб бораверса,терапевтга мурожаат қилиш лозим.

- Хулоса:

• Ҳар бир одам ҳаёти давомида ҳеч бўлмаганда бир марта бош айланишига дуч келади.Агар бош айланиши хуружи қайталанмаса,демак,ҳеч қандай кўнгилсиз ҳолат содир бўлмаган.Озроқ дам олишнинг ўзи етарли.

• Кўпинча «ғайритабиий» бош айланиши ички қулоқ касалликлари ва ортостатик муаммолар билан боғлиқ.Агар бош айланиши мунтазам такрорланса ва бир дақиқадан кўпроқ давом этса,шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

• Баъзида бош айланиши жиддий касалликнинг аломати бўла олади.Агар сизнинг ёнингиздаги одам бош айланиши,кўнгил айниши,кўз иккиланиши,кўкрак оғриғи,талваса,нутқ бузилиши ва юриш қийинлашиши кузатилса,зудлик билан тез ёрдам чақириш керак.

Телеграм канал:
@wwwkardiologuz

97 750 00 49

Консультацияга ёзилиш учун қуйидаги @www_kardiologuz ссилка орқали ёзинг.

@wwwkardiologuz