Get Mystery Box with random crypto!

Аёллар терма жамоамиз Украинага жўнаб кетди Аёллар кураши бўй | Wrestling Uz

Аёллар терма жамоамиз Украинага жўнаб кетди

Аёллар кураши бўйича Ўзбекистон катталар терма жамоаси ўқув-машғулот йиғини ўтказиш мақсадида Украина пойтахти Киев шаҳрига йўл олди.

Анатолий Ибрагимов мураббийлигидаги курашчи-қизларимиз 11-25 февраль кунлари Киевда ташкил этиладиган халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этади. Ушбу йиғин аёллар терма жамоамиз учун айнан Украина пойтахтида ўтказиладиган халқаро турнирга тайёргарлик босқич вазифасини ўтаб беради. Киев турнири 25 февраль - 1 март кунлари оралиғида ўтказилади.

Киевга йўл олган делегациямиз таркиби:

50 кг:
Жасмина Иммаева, Даулетбике Яхшимуратова

53 кг: Актенге Кеунимжаева, Шоҳида Аҳмедова

57 кг: Севара Ешмуратова, Лайлохон Собирова

62 кг: Ариухан Жумабаева, Набира Эсенбаева

65 кг: Гоззал Аллиярова, Рушана Абдурасулова

68 кг: Светлана Окназарова, Шахрибону Еллиева

Мураббийлар - Анатолий Ибрагимов, Арсен Шарашенидзе

Ҳакам - Бўрибой Хидиров