Get Mystery Box with random crypto!

#кун_ҳадиси Асмо бинти Язид (р.а.)дан ривоят қилинади: 'Расу | World TravelUz

#кун_ҳадиси

Асмо бинти Язид (р.а.)дан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобийларга:
"Мен сизларга энг яхшиларингизни айтиб берайми? "-дедилар. Саҳобийлар: "Ҳа, айтиб беринг", дейишди. "Улар шундай кишиларки, қачон кўринсалар Аллоҳ таолони эслатадилар. Энди ёмонларингизни айтайми? Улар чақимчилик қилиб дўстлар орасини бузувчи, бегуноҳ одамларга хуруж қилиб, бузуқликда айбловчи, кишиларни кулфатга мубтало этувчилардир",-дедилар".
Имом Бухорий

"Ал-Адаб, Ал-Муфрат" китобидан.
@muxlisuz