Get Mystery Box with random crypto!

#Мулоҳаза Эшитганларимнинг барчаси баланд парвоз гаплар экан | Аёл билан олам мунаввар.

#Мулоҳаза

Эшитганларимнинг барчаси баланд парвоз гаплар экан.

Кўрганларим бир туш экан, рўё экан.  

Тушундимки, севги ўзга сиймосида ўзни севиш экан. 

Билдимки, туғилган онимданоқ ёлғиз эканман, ўзимни ўзимдан бошқа тушунмас экан.

Кўрдимки, инсонни инсон эмас, иймон қутқарар экан. 

Тушундимки, У қалбда экан, самолар бўм-бош экан.

Билдимки, умр имконият экан, бироқ унда имкон йўқ экан.

Тушундимки, тушуна олмас эканман, инсон ожиз экан.

Кўрдимки, кўрганларим сохта экан, бир тузоқ экан.

Билдимки, энг арзонлари бебаҳо экан, топиб бўлмас экан. 

Кўрдимки, қувонч - қайғу аро танаффус экан, бир алдов экан.

Билдимки, дард заргар экан, инсон зар экан. 

Кўрдимки, ҳатто умид ўлар экан, аммо қалб ўлмас экан...

Билдимки, мен - бу мен эмас эканман, менда менлар кўп экан. 
@womanuzzz