Get Mystery Box with random crypto!

ШУКРОНА КЕЛТИР Аста тонг отмоқда сокин, мусаффо, Қалбингни | Аёл билан олам мунаввар.

ШУКРОНА КЕЛТИР

Аста тонг отмоқда сокин, мусаффо,
Қалбингни мунаввар нурларга тўлдир,
Яшамоқ бахт эрур, тириклик сафо,
Гузал кунларингга шукрона келтир.

Умр ҳам ўтмоқда сойлардек шошиб,
Гоҳ сокин,гоҳ мавжли тўлқиндай тошиб,
Бош узра қуёш ҳам кулар нур сочиб,
Гўзал кунларингга шукрона келтир.

Ўткинчи ҳисларла яшама зинҳор
Кенгга кенг дунёдир, торлар учун тор,
Ғанимат ҳаммаси,ғанимат дийдор,
Гўзал кунларингга шукрона келтир.

Умрингни энг гўзал кўклами бу пайт,
Нафс,кибр,разолат йўлларидан қайт,
Аллоҳга минг бора ҳамду сано айт,
Гўзал кунларингга шукрона келтир.

Шунчаки яшама рўёлар ютиб,
Боғритош диллардан муҳаббат кутиб,
Азиз инсонларинг қўлидан тутиб,
Гўзал кунларингга шукрона келтир.

Яшамоқ бахт эрур,тириклик ҳилқат,
Қара нур ёғмоқда осмондан қат,қат,
Умрлар ўткинчи,кунлар ғанимат,
Гўзал кунларингга шукрона келтир.

ХУРШИД КАРИМ