Get Mystery Box with random crypto!

​​​#ҲАЁТ... Орзу — ёмғирларда томчилаган бахт, Армон — эриб | Аёл билан олам мунаввар.

​​​#ҲАЁТ...

Орзу — ёмғирларда томчилаган бахт,
Армон — эриб кетган қорнинг парчаси.
Ният — бедор тунлар қилганимиз - аҳд,
Ҳаёт — сенга тутган умрим барчаси.

Висол — бизлар сабаб гўзал бўлган он,
Ҳижрон — бегонага айланган дўстим.
Умид — дардли кунлар тутганим қалқон,
Афсус — вужудимга етмас кам-кўстим.

Шукр — тилларимдан тушмаган калом,
Қувонч — кўзларингда ўқиган байтим.
Толе — ҳар тонг сенга йўлланган салом,
Бахт-чи, дуоларга берилган қайтим.

Хаёл — ўнгимизга кўчрилган имкон,
Чидам — дийдоргача тўхтаган фурсат.
Ором — осмонларда қўним топган жон,
Соғинч — қалблар учун илоҳий нусрат.

Ишқим — ниятлардан қад кўтарган арк,
Меҳрим — кипригингни намлаган шабнам.
Хаёл сиймоингни эта олмас тарк,
Сен менинг юракдан яралган муждам...