Get Mystery Box with random crypto!

Бир куни Амир Темурдан сўрашибди: — Сизнинг оддий бекликдан шу | Аёл билан олам мунаввар.

Бир куни Амир Темурдан сўрашибди:
— Сизнинг оддий бекликдан шундай буюк салтанат соҳиби даражасига етишингизга нима ёрдам берди?
— Мен ҳеч қачон умидсизликка тушмадим. Бу борада чумолидан ўрнак олдим. Бир куни душманларимдан қочиб, бир харобага беркиндим. Ҳамма нарсадан умидимни узиб, тушкунликка тушиб ўтирганимда кўзим бехос бир чумолига тушди. У ўзининг танасидан деярли икки баравар катта буғдой донасини олиб кетарди. Унинг йўлида ёғоч парчаси бор эди. Чумоли унинг устига чиқишга ҳаракат қилар, бироқ юки оғирлигидан ерга тушиб кетарди. Буғдой донаси юмалаб, девор тагига тушар, чумоли қайтиб тушиб, ризқини олиб кетишга ҳаракат қиларди. Бу ҳолат 50 мартадан ҳам кўпроқ такрорланди. Чумоли ниҳоят мақсадига етди. Бу кичкина жонзотнинг ҳаракатини кўриб, юрагимда шижоат, умид пайдо бўлди. Ўз-ўзимга дедим: "Наҳотки, бир чумолича ғайратим бўлмаса?!" Шундан кейин мақсадимга эришгунча ҳеч қандай тўсиқдан чўчимадим.