Get Mystery Box with random crypto!

​​#qiziqarli_malumotlar Эмизикли фарзанди бор оналар учун му | Аёл билан олам мунаввар.

​​#qiziqarli_malumotlar

Эмизикли фарзанди бор оналар учун муҳим тавсиялар

Болани ҳар гал каравотдан ёки бешикдан олаётганингизда уни қўлтиғи остидан кўтариб туринг. Бу болага қоринда йиғилган дамлардан халос бўлишига ёрдам беради. 

Агар бола кечаси чўчиб уйғонаётган бўлса, уни ухлатишдан олдин йўргаклаб ётқизган маъқул. 

Йиғлаётган болани овқатлантириб бўлмайди. Аввал уни тинчлантириш лозим.

Агар ухлаётган бола оғзини очишини истасангиз, бармоғингизни унинг юқори лабига теккизишингизнинг ўзи кифоя. 

Йиғлаётган болани тинчлантиришнинг энг осон йўлларидан яна бири – уни кўтариб, бағрингизга босишингиздир.

Боланинг бошини юваётганингизда олдиндан орқага қаратиб ювинг. Шунда унинг юзи ва кўзига совун тегмайди.