Get Mystery Box with random crypto!

V for Vendetta — Алан Мур (ссенарист) ва Девид Ллойд (иллюстра | В и к и п е д и я

V for Vendetta — Алан Мур (ссенарист) ва Девид Ллойд (иллюстратор) томонидан яратилган, 1980-1990-йиллардаги энг кўп сотилган комикслардан биридир.

Ушбу комикс қаҳрамони ўзини "V" деб атаган инқилобий анархист бўлиб, у Буюк Британия озодлиги учун курашиб, Гай Фокс ниқобини кийган, аммо бу "мўйловли норозилик белгиси" 1929-йилдаёқ ишлатилганлигини кам одам билади.

Вендетта ниқоби ғарбда ҳокимиятнинг эркинлиги, поклиги ва шаффофлиги, шунингдек, ижобий сиёсий ўзгаришлар учун курашнинг тимсолидир, бундан ташқари, замонавий поп маданиятида у Анонимни билдирувчи интернет мемларида фойдаланилади.

Ниқобни "V" комикслар иллюстратори Девид Ллойд ихтиро қилган деб ишонилади, аммо бу фотосуратдан маълум бўладики,, парижлик газета сотувчиси кинодан анча олдин Гай Фокс ниқобини кийган.

Сурат 1929-йилда Париж кўчаларида олинган ва ўзининг дадил фоторепортажлари билан машҳур бўлган Нидерландиянинг "Het Leven" ҳафталик журнали саҳифаларида чоп этилган.

Сурат хақида газета мақоласида айтилишича, ниқобдаги мўйловли ва ғамгин тиржайган ниқоб кийган одам қирол оиласининг қашшоқ аъзоси бўлиши керак, шунинг учун у юзини яширишга мажбур бўлган. Шу орқали ҳокимятнинг шаффоф бўлишга чақирганлиги айтилади.


Википедия