Get Mystery Box with random crypto!

​​Мархум устозимиз айтиб бергандилар (Аллоҳ раҳматига олсин): | VOIZ.UZ

​​Мархум устозимиз айтиб бергандилар (Аллоҳ раҳматига олсин):

"Ёш йигитлик даврим. Маҳалламизда бир маросим бўлди, мени таклиф қилишди, чиқдим. У ерда қанчадир вақт ўтирдик. Хонадондан чиққанимизда эшик олдига ечиб кириб кетган ковушим йўқ эди. Ҳайрон бўлдим, яланг оёқ қайтишимга тўғри келди...
Маҳалламизда бир сотқин, НКВДнинг жосус одами бўларди, қайтаётганимизда йўлда шуни учратдим. Негадир менга қараши бошқача эди. У пайтлар қизиллар роса авж олган, бу сотқин ҳам мен билан жуда қаттиқ олишиб қолганди. Ҳар бир қадамимни кузатар, бирор кишига Қуръони Каримдан таълим беришимга қўймас, хатто, маҳалладаги маросимларга ҳам аралашмаслигимни тинмай таъкидлаб, дағдаға қиларди. Бир кун, ҳатто "Эй, Қори, сени барибир қаматаман" деган ҳам эди. Бу одамдан ҳар қандай разилликни кутса бўларди. Туҳмат қилишдан ҳам тап тортмас, на бандасидан хаё қилар, ва на Роббисидан қўрқарди...
У одамга яқинлашганимизда қўлтиғидан менинг йўқолган ковушимни чиқариб кўрсатди ва: "Эй Қори! Мен сени барибир қаматаман демаганмидим!? Эртага сени олиб кетишади" - деди. Бу - унга диний маросимга борганимга далил эди. У вақтдаги менинг кайфиятим не қадарлиги фақат Аллоҳгагина аён. Уйга келдим. Ҳаёлимда фақатгина "эртага нима бўлади?" деган савол айланарди...
Кеч тушганда янги таҳорат қилдим. Икки ракаъат намоз ўқидим. Ундан кейин "Аллоҳумма инна нажъалука фий нухуврихим, ва наъувзу бика мин шуруврихим" дуосини то субхгача илтижо билан ўқиб чиқдим. Тонг отди. Бомдод намозини ўқиб бўлган ҳам эдим-ки, кўча тарафдан катта мошинанинг овози келди. Секин тирқишдан қарасам уйимиз ёнида "ит қамар"(воронок, қамоқхона мошинаси демоқчилар) турибди. Ичимда "Демак... Олиб кетгани келибди" дедим-да, киришини кутдим. Негадир ҳеч ким чақирмади. Охири ўзим эшикни очиб, ташқарига қарадим...
Аллоҳнинг Қудратини қаранг-ки, миршаблар қайсидир айби очилган ўша қўшни жосуснинг қўлларига кишан уриб мошинага юклашаётган эди..."

Салим Айюбий

Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
@voizuz

|Instagram|Facebook|Youtube|