Get Mystery Box with random crypto!

2022-2023 янги ўқув йилида “Мустақиллик дарс”лари “Янги Ўзбеки | Vohobjon Rajapov 🇺🇿

2022-2023 янги ўқув йилида “Мустақиллик дарс”лари “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида ўтказилади


2022-2023 ўқув йили республикамиздаги 10 130 та мактабларида “Билимлар куни”ни “Мустақиллик дарс”лари билан бошланади.

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида ўтказиладиган Мустақиллик дарслари мактаб директори, директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, тарих, она тили ва адабиёти фанлари ўқитувчилари ҳамда синф раҳбарлари томонидан олиб борилади.

“Мустақиллик дарслари”да ўқувчиларга халқимизнинг 31 йил давомида эришган ютуқлари, Президентимиз ва Ҳукуматимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти борасида кенг маълумотлар берилади.

Шунингдек, умумтаълим мактабларига ташриф буюрган сектор раҳбарлари ҳам “Мустақиллик дарслари”да иштирок этиб, ўқувчиларга мамлакатимизда мустақиллик йилларида хусусан сўнгги йилларда ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий, маънавий-маърифий, ташқи сиёсат ва хавфсизликни таъминлаш борасида эришилган ютуқлар, амалга оширилган ишлар мазмун-моҳияти, таълимдаги ислоҳотлар, ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган давлат сиёсати ва бошқа бир қатор кўрсатгичлар ва эришилаётган ютуқлар тўғрисида маълумотлар бериб ўтади.

Мазкур дарсларни ўқитиш учун Халқ таълими вазирлиги томонидан намунавий сценарий ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Қуйидаги ҳаволалар орқали сценарий ва тавсияларни юклаб олишингиз мумкин:

“Биринчи қўнғироқ”нинг
НАМУНАВИЙ СЦЕНАРИЙСИ ва ТАВСИЯЛАР

“Мустақиллик дарси”дан ўрин олган мавзуларни ўқитишда фойдаланиш тавсия этилаётган ТEЗИСЛАР (ПЕДАГОГЛАР УЧУН)

“Мустақиллик дарси” ТАҚДИМОТИ


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram