2022-04-22 13:00:20
#Шошилинч
Сел келиш хавфи эълон қилинди
Таъкидланишича, жорий йилнинг 24-25 апрел кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, республиканинг айрим туманларида дўл ёғиши мумкин.
Шунингдек, 24-25 апрелда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида, Навоий вилоятининг тоғ олди ҳудудларида, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади.
Ушбу кунларда республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда.
Батафсил @VOHA_BOZOR
5.5K views10:00