Get Mystery Box with random crypto!

Мени соғинганни мен ҳам соғиндим... Гоҳ нафрат этишди, гоҳида | 💧 𝐕𝐎𝐃𝐈𝐘 𝐏𝐋𝐔𝐒

Мени соғинганни мен ҳам соғиндим...

Гоҳ нафрат этишди, гоҳида ҳасад,
Ҳаттоки айбимни билмай оғриндим.
Бировдан ранжишга тополмай фурсат,
Мени соғинганни мен ҳам соғиндим.

Тушга айтилган таъбирдан нолиб,
Қадарда битилган тақдирдан тониб,
Муз каби совидим...ўт каби ёниб,
Мени соғинганни мен ҳам соғиндим.

Сабримни синаган йилларга қасам,
Туташиб айрилган йўлларга қасам,
Юзимга термулса, тўйиб йиғласам,
Мени соғинганни мен ҳам соғиндим.

Ранжишган бўлсада битта сўзимдан,
Дуога қўл очсам, ўтиб кўзимдан,
Энди айб ахтариб фақат ўзимдан,
Мени соғинганни мен ҳам соғиндим.


ХАЙРЛИ ТУН, ҚАДРДОН
- дея тилак билдирамиз...

Яқин инсонингизни соғинган бўлсангиз... агар ҳаёт бўлсалар... «соғиндим қадрдоним» деб қўйинг...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/vodliplus