Get Mystery Box with random crypto!

Камару Усман бугунги ғалабасидан сўнг нималар деди? Яримўрта | Vodiy MMA

Камару Усман бугунги ғалабасидан сўнг нималар деди?

Яримўрта вазн тоифасида UFC камари соҳиби Камару Усман бугунги ғалабадан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ажойиб ҳиссиётлар. Ҳозирги ҳолат жуда мураккаб эди. Гилберт Бернснинг бу вазндаги ишларини ҳурмат қилишимиз керак. У енгил вазнда кучли нокаутга учраганидан сўнг янада мураккаб вазнга кўтарилишга қарор қилди ва рақибларини бирин кетин таслим этди. Биз бу йўлга бирга чиқдик ва ҳар иккимиз ҳам кучли эканлигимизни бугун исботладик.
Унинг зарбалари кучли эканлигини жуда яхши биламан. Биз спарринг жангларида доим шундай қарама-қарши даҳшатли зарбалар билан бир-биримизни сийлаганмиз. Бугунги зарбасини мендан бошқа инсон қабул қилганида, аниқ нокаут бўларди. У менинг эски дўстим, бироқ октагонда менга қарши жанг қилмоқчи бўлса, дўстлик унутилади. Сабаби, бу вазннинг эгаси ва қироли менман! Менга қарши чиққанларнинг барчаси жуда катта муаммога дучор бўлади", - деди Усман.